Таниқли гимнастика устаси, собиқ Иттифоқ таркибида икки карра жаҳон чемпиони Оксана Чусовитина Зика вирусидан қўрқмай, Олимпиадада ишлаш учун Бразилияга боришга қатъий қарор қилди. Ўзбекистон номидан иштирок этувчи 41 ёшли спортчи учун бу еттинчи Олимпиада ўйинлари ҳисобланади. 

Олимларнинг фикрича, кўпчилик спортчилар Бразилияга боришдан бош тортаётганлигига сабаб бўлган Зика вируси фарзанд кутаётган аёлларда ҳомиланинг ривожланишига тўсқинлик қилар экан. 

"Мен шоҳсупа ва медаллар ҳақида гапиришни истамайман, ҳозир энг муҳими, ўйинларга максимал даражада тайёрланиш ва соғлом бўлиш. Зика вируси дейсизми? Мен Бразилияга ҳомиладор бўлиш учун кетаётганим йўқ, ахир", - дейди Чусовитина Associated Press агентлигига.