Далласда 5 полициячининг қотиллигида гумон қилинган мерганни йўқ қилишда бошқарилувчи робот корпусидаги портловчи қурилмани ҳаракатга келтирган шаҳар полицияси бошлиғи Дэвид Браун "полициячиларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун исталган зарур қурилмани" ишлатган бўлишини таъкидлаб ўтди, деб хабар бермоқда NBC News.

Фото: NBC

"Мен буни яна қилган бўлардим", деб айтди Браун ва у бу қарорни қабул қилишида унда "ҳеч қандай иккиланиш" бўлмаганини қўшимча қилди.

Брауннинг айтишича, у мерган Мика Ксавье Жонсон билан икки соат музокаралар олиб боргандан кейин роботни бошқарганга портловчи қурилмани ишга тушириш буйруғини берган. 

"Биз бу гумонланувчи эканини билардик. У неча кишини йўқ қилганини сўради. У бизга яна неча кишини йўқ қилишни истаётганини айтди", деб тушунтирмоқда вазиятни полициячи.

Брауннинг айтишича, у ўша вақтда неча полициячи аниқ жароҳат олганини билмасди, бироқ неча нафари ҳалок бўлганини биларди.

Жиноятчи билан бесамар музокаралардан кейин икки киши портловчи қурилма ўрнатилган роботни унинг ёнига йўналтириб портлатиши оқибатида мерган ҳалок бўлган.