12 июль куни Тошкентда илк Халқаро мева ва сабзавот ярмаркаси ўз ишини бошлади. Кўргазманинг асосий мақсади - экспорт салоҳиятини кўтариш ва республика қишлоқ хўжалик саноатини юқори даражага олиб чиқиш. Мева ва сабзавот ярмаркаси 12-14 июль кунлари "Ўзэкспомарказ" кўргазма мажмуасида ўтказилади.