Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкентдаги филиали 2016/2017 ўқув йилида 325 нафар талабани қабул қилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси шу йилнинг 1 июлида чиқарган қарорида университетнинг янги ўқув йили учун квотасини тасдиқлаган (RTF).

Таълим йўналишлари бўйича қабул квоталари:
«Геологик разведка технологияси» — 50 киши;
«Нефть ва газ қудуқларини бурғилаш» — 50;
«Нефть қазиб олиш объектларидан фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш» — 50;
«Газ қазиб олиш, газ конденсати ва ерости сақлаш объектларидан фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш» — 50;
«Қувур транспорти тизими объектларини қуриш ва таъмирлаш» — 50;
«Нефть, газ ва қайта ишланган маҳсулотларни сақлаш транспортлари ва объектларидан фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш» — 50;
«Корхоналар ва ташкилотлар иқтисодиёти» — 25 киши.

Тошкент давлат техника университетининг нефть ва газ факультети ёпилиши муносабати билан факультетнинг бакалавриат иккинчи ва учинчи курслари талабалари қўшимча квота асосида ўқишни давом эттиради. 

Қарорда филиалда учта янги таълим йўналиши очилиши ҳам белгиланган:

«Нефть ва газни қайта ишлаш ускуналари»;
«Нефть ва газ кон саноати машиналари ва ускуналари»;
«Табиий энергия ташувчилари ва углеродли материаллар кимё технологияси».