Кўпчилик смартфон ишлаб чиқарувчи компаниялар ўз маҳсулотларининг сув ва зарбга юқори чидамлилигини намойиш этишни хуш кўришади, бироқ уларнинг орасида дисплейига болға билан урилганда бардош бера оладигани бормикан? Танишинг: Leagoo M5!

Хитойлик ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, Leagoo M5 бутун нанометалл ром базасига қурилган. Экран диагонали 5 дюймдан иборат бўлиб, 1280×720 пикселни ташкил қилади. Маълумотларни қайта ишлашга «Mediatek MT6580» (1.3 ГГц) тўрт ядроли процессори жавоб беради, графика билан ишлашни эса Mali-400 MP контроллери ўз зиммасига олади. 

Қурилманинг оператив хотираси 2 Гб, доимий хотираси - 16 Гб; аккумулятор эса 2300 мАч. Бундан ташқари 8 Мп'ли камера ва қурилманинг орқа томонида жойлашган бармоқ излари тушириладиган сканерга ҳам ускунадан жой топилган. 

Leagoo M5 қурилмасида LTE-тармоқда ишловчи иккита SIM-картани қўллаш мумкин. Мазкур қурилманинг энг жалб қиладиган томонларидан бири унинг ўта паст баҳосидир. Афсонавий «Nokia 3310»нинг авлоди (зарббардошлигига кўра) атиги 70 долларга тушади.