Италияда икки йўловчи поезди тўқнашиб кетди. Бу ҳақда La Repubblica хабар тарқатган.

Қайд этилишича, тўқнашув оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлган ва ўнлаб кишилар жароҳатланган.

Аниқлик киритилишича, ушбу ҳодиса Бари вилояти ҳудудида рўй берган.

Айни вақтда воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.