Италиянинг Бари провинциясида икки поезднинг тўқнашиши оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда AFP хабар бермоқда.

Шунингдек, ҳодиса оқибатида, ўнлаб кишилар жабрланган. Дастлабки хабарларда 6 кишининг ўлими ҳақида айтилганди.

Воқеа жойида ўт ўчириш ва полиция ходимлари ҳамда қутқарувчилар иш олиб бормоқда.

Айни дамда нохуш ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.

Воқеа Андрия ва Корато қишлоқлари оралиғидаги ҳудудда рўй берган.

Rai News 24 телеканали воқеа жойиа олинган видеони намойиш этди.