АҚШнинг Мичиган штати, Сент-Жозеф шаҳрида камида уч киши Берриэн округи суди биносидаги отишмадан ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда бино ходимига иқтибос келтирган ҳолда USA Today нашри.

Унинг айтишича, оқибатда 3 киши ҳалок бўлган, бир киши яраланган. Штат полицияси судда отишма юз берганини тасдиқлади ҳамда воқеа 11 июлда маҳаллий вақт билан соат 14.30 да юз берганини қўшимча қилди. 

Маълум қилинишича, ҳалок бўлганлардан икки нафари суд нозирлари, учинчи қурбон отишмани содир этган шахснинг ўзи бўлган.

Мичиган полициясида айни вақтда шу маълумот тасдиқланмаган.

Бино ходими суд биносига кириш-чиқиш ёпилганини, барча персонал ўз хоналарида қолганини маълум қилган.

WSBT маълумотларига кўра, полициячилар соат 15.00га келиб бинодаги вазиятни ўз назоратларига олишга муваффақ бўлганлар. 

Бир полициячи жароҳат олган, унга икки марта ўқ узилган, деб маълум қилди округ шерифи Берриэн Пол Бэйли.

Айни вақтда барча жароҳатланганлар шифохоналарга етказилганлар.