Мичиган университети олимлари етарлича сув ичмаслик ортиқча вазн йиғишга сабаб бўлиши мумкинлигини кўрсатувчи янги маълумотларга эга бўлишди. Бу эса ичимлик суви семизлик билан курашишда ёрдам бериши мумкинлиги тўғрисидаги фикрни қўллаб-қувватлайди. Мазкур мавзуга бағишланган мақоланинг матбуот релизи EurekAlert сайтида чоп этилган

Мазкур изланиш муаллифлари Nutrition Examination Survey коҳорта тадқиқотида иштирок этувчи 9528 нафар кишининг маълумотларини ўрганиб чиқишди. Тана массасининг юқори индекси организмнинг етарлича гидратлашмаслиги билан боғлиқ. 18 ёшдан 64 ёшгача бўлган тадқиқот иштирокчиларининг тахминан учдан бир қисми кам сув ичган. Уларнинг натижалари семизлик ва танани етарлича сув билан таъминламаслик ўртасидаги сабабли боғланишни кўрсатмайди, чунки улар бир марталик тадқиқотларга асосланган.

Олимлар организмни етарлича гидратлаштириш учун кўпроқ мевалар, сабзавотлар каби таркибида сув бўлган маҳсулотларни истеъмол қилишни тавсия қилишади. Бироқ улар организмни сув билан таъминлаш ҳақиқатда вазннинг камайишига олиб келадими ёки йўқ - буни аниқлаш учун изланишни давом эттириш кераклигини таъкидлашмоқда.