АҚШ мудофаа вазири Эштон Картер эълон қилмай Афғонистонга келди. Бу ерда у мамлакат президенти Ашраф Ғаний билан учрашади, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги. 

Хабарларга кўра, Картер самолёти Афғонистон пойтахти Кобулдан 50 километр узоқликдаги Баграмда жойлашган Америка қуролли кучлари базаси аэродромига қўнган. 

Пентагон раҳбари шунингдек, Афғонистон ҳукумати раҳбари Абдулла Абдулла билан ҳам музокаралар ўтказади.