Янги турмуш қурган келинчак Хума Мобин ёлғизликда ўтган "асал ойи"дан суратлар юклаб, интернет юлдузига айланди. The Huffington Post хабарига кўра, Мобин Грецияга ёлғиз ўзи келган. Унинг турмуш ўртоғи Арсалан Север Бхатт эса ўз вақтида виза ололмай, Покистонда қолган.

Дастлаб Мобин саёҳатга ёлғиз боришни истамади, лекин турмуш ўртоғи унинг фикрини ўзгартиришга муваффақ бўлди, зеро саёҳат пули олдиндан тўлаб қўйилганди. Келинчак Грецияга Бхаттнинг ота-онаси билан йўл олган. 

Саёҳат давомида олинган суратларда Мобин хомуш кўринишда акс этган. Бундан ташқари у ёнида йўқ бўлса-да, эрини қучаётгандек суратга тушган.

Жуфтлик 2015 йилнинг декабрида турмуш қурган. Улар илк "асал ойи"ни Мальдив оролларида биргаликда ўтказишган. Греция саёҳати эса Мобин учун иккинчи "асал ойи" ҳисобланади.