Покистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси, Нобель мукофоти  совриндори Малала Юсуфзой таваллуд аёмини қочқинлар лагерида нишонлади. 12 июлда Юсуфзой 19 ёшни қаршилади.

Юсуфзой Кениядаги Дадааб лагерига қочқинлар билан боғлиқ глобал муаммога эътиборни қаратиш мақсадида ташриф буюрди, бу лагер дунёдаги энг йирик қочқинлар лагери ҳисобланади. 

Юсуфзой матбуот котибининг айтишича, 2015 йилдан Юсуфзой скайп орқали Дадаабдаги бир гуруҳ қизлар билан гаплашган. "Мен ҳеч ким томондан тингланмаган, ҳар куни таълим учун курашувчи сомалилик опа-сингилларим номидан гапириш учун бу ердаман", деб айтди Юсуфзой. Унинг айтишича, у ҳар туғилган кунида ташриф буюришга қизлар учун таълим билан боғлиқ вазият мураккаб бўлган ҳудудни танлайди. 

Кения ҳукуматининг таъкидлашича, лагер 2017 йилда ёпилади. Ҳозирда лагерда 300 мингдан кўпроқ одам, асосан сомалилик қочқинлар яшайди. Қочқинларга ватанларига қайтарилиш хавф солмоқда.