Сингапур суди Бангладешнинг 4 нафар фуқаросини 2 йилдан 4 йилгача қамоқ жазосига маҳкум этди. Улар, ўз ватанларида террористик ҳаракатларни амалга ошириш мақсадида маблағ йиққанликда айбдор деб топилган, деб хабар қилмоқда Франс Пресс агентлиги. 

Май ойида Сингапур ҳукумати мамлакатда меҳнат қилиб келган 8 нафар бангладешликни ҳибсга олгани хабар қилинган эди. Улар, ватанларида қўпорувчиликларни режалаштириш ва Сингапурда ИШИД бўлинмасини ташкил этишда гумон қилинганди. 

Маҳкама маълумотларига кўра, она Ватанларида қуролли ҳужум уюштириш мақсадида қурол-яроғлар сотиб олганлик ва ўз ватандошларини ёллаганликда айбланган бангладешлик жиноятчилар, режалаштирилган қўпорувчиликни амалга ошириш учун маблағ йиғиш банди бўйича айбларига иқрор бўлишган.