Тошкентда илк Халқаро мева ва сабзавот ярмаркаси иш бошлади

Ўзбекистон 12 Июль 2016 9167

Бугун Тошкентда биринчи Халқаро мева ва сабзавот ярмаркаси ўз ишини бошлади, бундан асосий мақсад - экспорт салоҳиятини кўтариш ва республика қишлоқ хўжалик саноатини янада юқори даражага олиб чиқиш. Мазкур ярмарка 12-14 июль кунлари "Ўзэкспомарказ" кўргазма мажмуасида ўтказилади. 

Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, ярмаркада тузилган шартномалар ҳажми анча юқори бўлиши кутилмоқда. Унда ҳар бир вилоят ўзининг мева ва сабзавот маҳсулотлари билан қатнашади. Бу мамлакатдаги энг кенг кўламли кўргазма ярмаркасидир. 16 июльга қадар "Ўзэкспомарказ"нинг бутун кўргазма майдони банд бўлади. 

Ярмаркада ҳар бир вилоят ўз маҳсулотини тақдим этиши учун алоҳида кўргазма павильонлари ажратилган. Шу билан бирга қайта ишланган маҳсулотлар, жумладан қуритилган ва музлатилган маҳсулотларга ҳамда қишлоқ хўжалигининг молиявий, транспорт, логистик инфратузилмасини шакллантирувчи муассаса ва компанияларга махсус жойлар ажратилди. Бундан ташқари ярмаркада таро-қадоқлаш компаниялари иштирок этишмоқда. Алоҳида майдонда шарқ бозори ташкиллаштирилган бўлиб, унда асосан турли зираворлар ва дуккаклилар намойиш этилган. 

Ярмарка давомида иштирокчи ва ташкилотчилар мева ва сабзавот жаҳон бозорининг тенденциялари ва истиқболларини батафсил таҳлил қилиш имкониятига эга бўлишади. Ишчи дастурдан экспортчилар ва импортчилар ўртасида икки томонлама музокаралар, интенсив боғлардаги ва маҳсулотларни қайта ишловчи корхоналардаги фаолият ҳамда совутиш мосламалари билан танишиш ўрин олган. 
 

Кун янгиликлари
"Кун" тавсияси: ҳам вақтингизни, ҳам нақдингизни тежовчи интернет дўкон
19:51 / 26.05.2017 5132 Lifestyle
Рамазон ойида тўғри таомланиш учун фойдали маслаҳатлар
14:44 / 26.05.2017 41207 Жамият
Усмонов Навальнийга қарши: Шовқин кучаймоқда
10:31 / 26.05.2017 50550 Жаҳон
Бемор қизчага ёрдам керак. Ҳар эшикдан қайтарилган оила учун хайрия акцияси
19:25 / 16.05.2017 131133 Жамият
G7 етакчилари террорчиликка қарши курашиш ҳақидаги декларацияни имзолашди
01:48 1163 Жаҳон
Хитойда сувда сузувчи жаҳондаги энг йирик қуёш электрстанцияси ишга тушди
Туркманистон 2020 йилда Трансафғон газ қувурига газ узатишни ваъда қилмоқда
01:17 1348 Жаҳон
Клинтон Трампнинг президентлиги шармандалик билан тугаши мумкинлигини айтди
01:15 3150 Жаҳон
Ҳалабда озод этилганидан кейин илк экскурсия ўтказилди
01:14 1369 Жаҳон
Мўсулга аҳолини шаҳар марказини тарк этишга чорловчи варақалар ташланди
00:47 1486 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар