Италиянинг Венеция шаҳрида ҳолливудлик актёр Жонни Деппга қарашли экани тахмин қилинаётган дабдабали уй сотилмоқда, деб хабар қилмоқда The Real Deal.

4 қаватли ҳашаматли қаср шаҳарнинг Катта канали ёнида жойлашган. XVII асрда барпо этилган уйнинг умумий майдони 700 кв.м.га тенг. Уни таъмирлаш ишлари 6 йил давом этган. Эндиликда унинг учун 12 млн доллар сўрашмоқда. 

Хабарларга кўра, уй учун тортишувда Депп араб шаҳзодаларидан бирини ортда қолдирган. Бироқ, 2008 йили мазкур кўчмас мулкни харид қилган сармоядорларнинг сўзларига кўра, Жонни билан олди-сотди шартномаси ниҳоясига етмай қолган.