Россияда 2016 йилнинг биринчи ярмида ўртача ҳаво ҳарорати 1981 йилдан бери энг юқориси бўлди. Бу ҳақда йиғилишда Россия табиий захиралар ва экология вазири Сергей Донскойга "Росгидромет" раҳбари ўринбосари Игорь Шумаков маълум қилди. 

Донской, ўз навбатида, келтирилган статистика Россия ҳудудида иқлим ўзгариши мавжудлигини тасдиқлаши ва унга мослашиш учун тизимли чоралар зарурлигини таъкидлаб ўтди. 

Унинг айтишича, Россия 2018 йил охиригача иқлим ўзгариши сабабли иқтисодиёт тармоқларининг қаршилик кўрсатишини ошириш ва жабр кўришини камайтириш учун мослашиш миллий режасини шакллантиради. Бу режа қурғоқчилик ва ўта намланиб кетишнинг ошиши, ўрмонларнинг ёниш хатари, абадий музликларнинг деградацияси, экологик мувозанатнинг бузилиши ва бошқаларга қарши курашишга қаратилган тадбирларни ўз ичига олади. 

"Росгидромет" маълумотларига кўра, йилнинг биринчи ярмида Сибир федерал округида ҳарорат тарихдаги энг иссиғи бўлди, Шимоли-Ғарбий, Жанубий, Қрим, Волгабўйи ва Урал федерал округларида ўртача ҳаво ҳарорати энг юқори кўрсаткичлар орасида 2-3-даражали бўлди.

Россиянинг катта қисмида ёғингарчилик ҳажми меъёрларга яқин бўлган.