АҚШ қуролли кучларининг 60 нафар ҳарбий хизматчиси ва 5та Black Hawk вертолёти Болтиқбўйининг Латвия республикасига етиб келди. Бу ҳақда, Delfi нашри Латвия мудофаа вазирлиги матбуот хизматига асосланган ҳолда хабар қилмоқда. 

Таъкидланишича, ҳарбий ўқув машғулотлари миллий қуролли кучлар ҳарбийлари билан ҳамкорликда бўлиб ўтади. Улар шунингдек, халқаро машғулотларда ҳам иштирок этади. 

Бундан ташқари, 14 июлда навбатдаги америкалик ҳарбий ҳизматчилар минтақага етиб келиши хабар қилинмоқда.