АҚШ Давлат котиби Жон Керри Москвага ташрифи давомида Суриядаги ихтилофни тартибга солишга "турли ёндашувларни" муҳокама қилмоқчи, деб маълум қилди Давлат департаментининг расмий вакили Жон Кирби.

"Биз Сурияда ўзимиз истаган тинчлик ва хавфсизлик даражасига эриша олмадик. Биз баъзи вариантларни таклиф қилдик ва Давлат котиби бу ва Россияда яхши натижаларга эришиш учун режада бўлган ғояларни Россия раҳбарияти билан муҳокама қилишга умид қилмоқда", деб айтди Кирби матбуот-анжуманида. 

Кирбининг айтишича, ихтилофни тартибга солишнинг барча "воситалари" мавжуд ва БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюцияларида ифода этилган, ягона муаммо бу меъёрларнинг қандай бажаралишидан иборат. Шу муносабат билан Давлат департаменти вакили яна бир маротаба Сурия раҳбариятини "ўз халқи устидан зўравонлик қилишда" айблади.

"Россия Сурия ҳукуматининг ҳаракатларини назорат қилиш ва Сурия учун ижобийроқ натижаларга эришишга уринишлар борасида янада маҳсулроқ, мазмунлироқ ва фойдали роль ўйнаши мумкин. Бу бизнинг Москвага боришимизнинг асосий сабабларидан бири", деб айтди Кирби.

Кирбининг таъкидлашича, Вашингтонда Суриядаги ихтилофни тартибга солиш бўйича икки давлатнинг позициялари бир-биридан йироқ деб ҳисобланмайди. 

Эслатиб ўтамиз, Керри Москвага 14-15 июль кунлари ташриф буюради. Ташриф давомида Керрининг Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашуви белгиланган. Шунингдек, Керри Россия президенти Владимир Путин билан ҳам учрашиши мумкин.