АҚШ йўл хавфсизлиги суғурта институти (IIHS) 21 та ихчам кроссовернинг фараларини синовдан ўтказиш натижаларини чоп этди. Мутахассислар умумий ҳисобда комплектацияга боғлиқ ҳолда ўзгарувчи ёруғлик техникасининг 47 та турли вариантини текширдилар. Энг яхши натижа якуний жадвалга киритилди.

Синовлар куннинг қоронғу вақтида ўтказилди. IIHS мутахассислари махсус сенсорлар ёрдамида фаралардан тушувчи ёруғликнинг миқдорини бурилишнинг тўғри ва 4 та турида (ўнг ва чап виражлар, равон ва кескин бурилишлар) ўлчашди.

Якуний баҳолар 4 баллик шкала: "яхши", "қониқарли", "заиф" ва "ёмон" бўйича қўйилди. Синовдан ўтказилган автомобиллардан бирортаси юқори балл ололмади, улардан деярли ярми, яъни 12 машинага энг паст баҳо берилди. 

IIHS вакиллари фикрича, энг ёмон фаралар билан Honda HR-V модели жиҳозланади. Синалганлардан энг яхши фаралар "Мазда" CX-3’га ўрнатилиши маълум бўлди.

Кроссоверлар фаралари синови натижаси 

Қониқарли  Заиф  Ёмон
Ford Escape 2017  BMW X1  Audi Q3
Honda CR-V  Mazda CX-5  Buick Encore
Hyundai Tucson  Mitsubishi Outlander  Chevrolet Trax
Mazda CX-3  Toyota RAV4  Fiat 500X
 VW Tiguan  Honda HR-V
  Jeep Patriot
  Jeep Renegade
  Jeep Wrangler
  Kia Sportage 2017 м.г
  Mitsubishi Outlander Sport
  Nissan Rogue
  Subaru Forester

IIHS биринчи синовларни март ойида ўтказганди. Синовларда 31 та модель ва ёруғлик техникасининг 82 варианти иштирок этганди. Ўшанда энг яхши фаралар билан Toyota Prius v компактвэни, энг ёмон фаралар билан эса BMW 3-Series жиҳозланган, деб тан олинганди. 

Яқин келажакда автомобиллар IIHS томонидан краш-синовларда энг яхши натижаларни кўрсатган машиналарга бериладиган энг юқори мукофот Top Safety Pick +’ни олиш учун "Яхши" ёки "қониқарли" баҳосини олишлари керак.