LAN авиакомпаниясининг йўловчи самолёти Аргентинанинг Барилоче аэропортига биринчи уринишда қўна олмаган. Бунга, учиш-қўниш йўлагида сигарета чекиб юрган одам сабаб бўлган. 

Учувчининг бошқарув минораси билан олиб борган мулоқотига кўра, номаълум кимса учиш-қўниш йўлагида бамайлихотир сигарета чекиб юриб, сўнгра ўтириб олган. Натижада самолёт иккинчи уриниш учун ҳавога кўтарилган. 

Excelsior порталининг хабарига кўра, бегона кишиларга тақиқланган ҳудудда пайдо бўлган кимса Буэнос-Айресгача бепул чипта тақдим этишларини талаб қилиб чиққан. Маълум бўлишича, у пули бўлмагани учун Аргентина пойтахтидаги оғир хаста отасининг ёнига бориш чорасини кўра олмаган.