«Барселона» «ПСЖ» жамоаси билан ҳимоячи Лука Диннинг трансфери борасида келишувга эришганини тасдиқлади. Франциялик ушбу 22 ёшли футболчи билан 5 йиллик шартнома тузилади ва унинг товон пули миқдори 60 млн евро этиб белгилаб қўйилади.

Футболчининг трансфери учун парижликлар жамоасига 16,5 млн евро ва 4 млн евро бонус тўланади. 

Ўтган мавсумда Динь «Рома»да ижара асосида ўйнаган ва 33 учрашувда майдонга тушиб, 3 гол урган ҳамда 3 марта шерикларини голли пас билан таъминлаган. Римликлар жамоаси ижара муддати тугагач, Лукани 15 млн евро эвазига сотиб олишга рози бўлмади.

14 июль куни футболчи Каталонияга келиши ва унинг тақдимоти ўтказилиши режалаштирилган.

Чап қанотда ўйновчи футболчи кўк-анорранглилар жамоасида Адриано Коррейянинг ўрнини эгаллаши ва Хорди Альба билан рақобатлашиши кутилмоқда.

Манба: Tribuna.uz