10 июль куни Испаниянинг Барселона шаҳрида бутун дунё шифокорлари ўртасида жаҳон чемпионати бошланди. 16 июлга қадар давом этадиган турнирда ўзбекистонлик тиббиёт ходимларидан тузилган жамоа ҳам иштирок этмоқда.

Ўзбекистон терма жамоаси америкалик шифокорларга қарши учрашувда 2:1 ҳисобида ғолиб бўлди. 

Австралия вакилларига қарши ўйинда ўзбекистонликлар жамоаси  1:1 ҳисобини қайд этишган.

Шунингдек, 3-турда Швеция билан ҳам шиддатли жанг ўтказилиб, бу баҳсда ўзбекистонликлар 1:3 ҳисобида мағлуб бўлишди ва якунда гуруҳда 4 очко билан 2-ўринни олиб 1/8 босқичга чиқа олишмади.

Олдинда Ўзбекистон вакилларини 9-ўрин учун кураш кутиб турибди.

Манба: Tribuna.uz