Хитойнинг кичик қишлоғида 39 жуфт эгизак яшайди. Mashable нашрининг маълум қилишича, мазкур қишлоқ Цзянцзинь деб номланади. 

“Эгизаклар қишлоғи”да атиги 367 та хонадон бор. Бу ердаги энг ёши улуғ эгизаклар ҳозир 89 ёшда, энг кичиклари эса – 9 ойлик. 

Цзянцзинь қишлоғида “эгизаклар феномени” нафақат одамлар орасида, балки товуқлар орасида ҳам тарқалган – улар мунтазам равишда сариғи иккита бўлган тухум қўйишади. 

Маҳаллий аҳоли нима сабабдан бу ерда эгизаклар шунчалик кўплигини билмайди. Шифокорларнинг фикрича, бу аёлларнинг ҳозирда унумдорлик муолажалари ва дори воситаларига осон чиқа олиши билан боғлиқ. 

Хитой маданиятида эгизаклар бахт ва омад тимсоли ҳисобланади, айниқса, эгизаклар жуфтлиги ўғил ва қиз боладан иборат бўлса.