Буюк Британиянинг Консерватив партияси томонидан етакчи қилиб тайинланган, ички ишлар вазири Тереза Мэй 13 июлда мамлакат бош вазири лавозимига киргандан кейин ядровий ҳужум ёки ҳукуматнинг ҳалокати вазиятига махфий мактублар ёзиши керак бўлади. Бу тартиборт янги бош вазир амал қилиши зарур бўлган баённоманинг бандларидан бири ҳисобланади.

Мэй бундай охирги умид хатларини ўз қўли билан 4 та нусхада ёзади, шундан кейин мактублар конвертларга жойланиб, ядровий жанговор зарядларга эга бўлган Trident баллистик ракеталари жойлашган 4 та сув ости кемасининг сардорларига юборилади. Бош вазир мактублари сув ости кемаларининг марказий жанговор постларидаги сейфларда сақланади.  

Мактублар матни ҳеч қачон ошкор қилинмайди. Бош вазир лавозимидан кетганда улар йўқ қилиб юборилади. Тахминларча, мактубда ҳарактларнинг 4 вариантидан бири ҳақида буйруқ бўлади: ядровий жавоб зарбаси бериш, ундан воз кечиш, ҳарбийларнинг ўзи қарор қабул қилиши ёки иттифоқдош давлатнинг қўмондонлиги остига ўтиш. 

59 ёшли Мэй 11 июлда Консерватив партиянинг етакчиси бўлиб сайланди. Консерваторлар ҳокимият юқорисида бўлганлари учун Мэйнинг партия ичидаги ғалабаси унинг бош вазир лавозимини эгаллашини англатади. 

Бош вазир номзодини Буюк Британия қироличаси белгилайди, номзод бундан аввал монарх билан учрашади. Қиролича Елизавета II учун бу шундай 13-учрашув бўлади.