12 июль куни Британиянинг Skytrax тадқиқот маркази томонидан энг яхши авиакомпаниялар юзталиги эълон қилинди. Унга кўра, Emirates Airlines авиакомпанияси дунёнинг энг яхши авиакомпанияси деб тан олинган. Мазкур компания ўз тарихида тўртинчи марта шундай улуғ номга сазовор бўлди. Бу ҳақида Skytrax’нинг расмий сайтида маълум қилинди

Emirates Airlines компаниясининг президенти Тим Кларк “Skytrax’нинг нуфузли рейтингида ғолиб бўлиш биз учун катта шараф. Биз қилаётган барча ишларимизда мижоз манфаатини кўзлаймиз” деди.

Шуниси эътиборга лойиқки, Emirates компанияси сўнгги уч йил ичида энг яхши авиакомпания номини қўлга киритиб келаётган Qatar Airways’дан ўзиб кетди. 

Янги рейтингда Қатар авиакомпанияси иккинчи ўриндан жой олди. Учинчи ўрин эса Singapore Airlines’га насиб этди. 

Кейинги ўринларда Cathay Pacific, ANA All Nippon Airways, Etihad Airways, Turkish Airlines, EVA Air, Qantas Airways ва Lufthansa авиакомпаниялари номлари қайд этилган.