eBay интернет-дўконида етти ой ичида 237 нафар сотувчидан 454 кишининг калла суяги савдога қўйилди.  Суяклар нархи - бир центдан 5500 долларгача. Бу ҳақида New Scientist сайтида маълум қилинган

eBay маъмурияти ўз сайтида инсон калла суякларининг фаол сотилиши ҳақида эшитиб, инсон аъзолари билан савдо қилишни қатъий тақиқлади. Аввал бундай савдога фақатгина “тиббий мақсадларда” рухсат берилганди.  Эндиликда интернет-дўконда фақатгина инсон сочларини сотиш мумкин бўлади. 

Инсон калла суякларини асосан Калифорния аҳолиси сотувга қўйган, иккинчи ўринда Миссури штатида яшовчи кишилар бундай савдо билан шуғулланишган. Хабарларга кўра, сотувга қўйилган суяклар Хитой ва Ҳиндистондан етказилган. Улар нафақат археологик топилмалар, балки суд-тиббиёт экспертизасининг субъектлари ҳам бўлган.