Google Play дастурлар дўконида юклаб олинган контентларни оила аъзолари билан бўлишиш имконини берувчи янги функция пайдо бўлди. Бу ҳақида компаниянинг сайти хабар беради.  

Мазкур функция Google Play Family Library деб ном олди ва Apple'нинг шунга ўхшаш дастуридек ишлайди. Google Play оилавий гуруҳи доирасида олтита фойдаланувчиларга иловалар, мусиқа, ўинлар ва видеога уланиш имконини беради. Бунинг учун аъзолар аккаунтлари асосий профиль уланган банк картасига боғланган бўлиши керак. 

Контентни қурилма орқали Android, Google сайтлари ва iOS'даги Google Play дастурлари базасида ўтказиш мумкин.

Оилавий гуруҳни тузиш учун ҳеч қандай қўшимча маблағ олинмайди. Фақатгина келгусидаги сотиб олишлар учун ўз кредит картангизни барча маълумотларини киритиш лозим. Болалар барча пулларни тасодифан ўйинлар учун сарфлаб юбориш ҳолатини олдини олиш мақсадида, Google ҳар сафар аккаунт эгасига сотиб олишни тасдиқлаши учун сўров юборади.

Янги функция айни дамда АҚШ, Канада, Буюк Британия, Франция, Германия, Бразилия ва Японияда мавжуд. Google баёнотига кўра, хизмат қолган мамлакатларда бир ой давомида пайдо бўлади.