Францияда террорчилик ҳаракатлари оқибатида қурбон бўлган ёки жабрланганларга тақдим этиладиган медаль таъсис этилди. Шу ҳақдаги қарор L'Officiel порталида эълон қилинган.

Янги медални таъсис этишдан мақсад, "2006-йил 1-январидан эътиборан Франция ҳудуди ёки ундан ташқарида террорчиларнинг ҳаракатларидан жабрланган, ҳалок бўлган ёки улар томонидан гаровга олинганларга Франция халқининг ҳурматини намойиш қилишдир". 

У шунингдек, хорижий фуқароларга ҳам тақдим этилиши мумкинлиги таъкидланган. 


Теглар: Франция, терроризм, медаль