Туркияда Франциянинг элчихонаси (Анқара шаҳрида) ва бош консулхонаси (Истанбул) хавфсизликни таъминлаш зарурати туфайли ёпилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги элчихона маъмуриятига асосланиб хабар тарқатган.

«Франциянинг Анқарадаги элчихонаси, шунингдек Истанбулдаги консулхона 13 июлдан бошлаб ёпиқ бўлади. Кейинроқ бу борада батафсил маълумот берилади,» —дейилган хабарда.

Истанбулдаги бош консулхона ҳам Франциянинг 14 июль куни нишонланадиган миллий байрами туфайли «жиддий таҳдидлар» мавжудлиги туфайли ёпиқ бўлишини маълум қилган.