Бангкоклик фотосуратчи ва саёҳатчи Киу Уи Лун (Keow Wee Loong) ўз «фейсбук»ида 2011 йилда АЭС ҳалокатидан сўнг барча маҳаллий аҳоли эвакуация қилинган ҳудудга бориб қолгани ҳақида ёзди. У уч, тўрт ҳафта расман рухсатнома олишни кутиб ўтирмай, ўрмон орқали ёпиқ ҳудудга кириб қолди.  

Луннинг сўзларига кўра, у «Қизил ҳудуд»га кириб, кўзларида ёнганликни ва кучли кимёвий ҳидни ҳис этади. Бу ҳудудда радиация даражаси аввалгидек жуда юқори, сўнгги беш йил ичида у ерда жуда кам инсон бўлган. 

Сиз Фукушимадаги ташландиқ ерга ўхшаш ҳудудни тасаввур қила оласизми? Шаҳардаги ягона инсон сифатида ҳар бир магазинга ҳеч қандай чекловларсиз кириш ва исталган нарсани олиш қандай бўлади? Бу ҳудди болаликда ёлғиз қолиб, супермаркетда исталганча шоколад ейишга ўхшайди.

Чернорбилдан фарқли ўлароқ, шаҳар талон-тарож бўлмагани саёҳатчини ҳайрон қолдирди. У бу ерда егулик, олтин, ноутбук ва шошганда аҳоли ташлаб кетган бошқа қимматбаҳо нарсаларни топишга муваффақ бўлди. 

Лун ядро энергиясидан фойдаланмасликка чақирди ва айнан шу нарса фалокатга сабаб бўлгани, унинг оқибатида эса инсонлар, ўсимликлар ва денгиз ҳайвонлари жабр кўрганини эслатиб ўтди.   

Суратларга кўра, у юзини енгил респиратор билан ҳимоя қилган, бироқ махсус кийимдан фойдаланмаган. Кўплаб фойдаланувчилар қайд этишича, бу унинг саломатлигига хавф солиши мумкин.