Германия вазирлар маҳкамаси «Бундесвернинг келажаги ва немис хавфсизлик сиёсати бўйича Оқ китоб» — мамлакат ҳарбий доктринасининг янги таҳририни маъқуллади, деб хабар қилмоқда Германия федерал ҳукумати сайти. 

Таъкидланишича, ҳужжатда Германиянинг хавфсизлик соҳасидаги манфаатлари ва ГФРнинг хавфсизлик соҳасидаги сиёсатининг негизини ташкил этувчи  қадриятлар акс этган. 

"Оқ китоб" матнига мувофиқ, Германия БМТ миссияларини қўллаб-қувватлашда давом этади. Шунингдек, унда НАТО ва ЕИни кучайтириш чораларига ҳам тўхтаб ўтилган. 

Шу билан бирга, Германия ЕХҲТ фаолиятида ҳам фаол иштирок этишни режалаштирган. 

Сўнгги маротаба, Германия ҳукумати 2006 йилда "Оқ китоб"га ўзгартириш киритган эди.