Хитой ОАВ 7 йил давомида қўлбола шахсий учар қурилма-автожир устида ишлаган ватандоши ҳақида ёзмоқда. Мустақил авиаконструктор яқинда ўз меҳнати маҳсулини синовдан ўтказган. Интернетда синов парвозларини исботловчи видеолавҳалар пайдо бўлган

Хабарларга кўра, Се Баоганг фақатгина ўрта мактаб маълумотига эга бўлиб, қишлоқда яшайди. Кундузи дехқончилик билан шуғулланувчи Се кечқурунлари қўлбола учар мосламаси устида ишлаган. У ўз моделини 2009 йили намойиш этган, бироқ уни такомиллаштиришга 7 йиллик умрини сарфлаган.