Даллас ҳайвонот боғининг YouTubeдаги расмий саҳифасида 2 ойлик фил боласининг ҳовузда чўмилаётгани акс этган видеолавҳалар пайдо бўлди. Унда, шалпангқулоқ кичкинтой ёзги душ қабул қилиб, биринчи марта ҳовузга шўнғиган, деб хабар қилмоқда Mashable.

Видеолавҳага қолдирилган изоҳларда фойдаланувчиларнинг айтишларича, фил боласининг чўмилиши уларнинг кулгисига сабаб бўлган. Эътиборлиси, филча чўмилиш чоғида жуда ҳам эҳтиёткорлигини намойиш этган.