Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Италия Респубикаси Президенти Сержо Маттареллага 2016 йилнинг 12 июль куни Италия жанубидаги Апулия вилоятида юз берган темир йўл ҳалокати натижасида инсонлар қурбон бўлганлиги муносабати билан чуқур таъзия изҳор этди.

Давлат раҳбари ўз мактубида қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатлаганларга самимий ҳамдардлик ва қайғудошлик сўзларини етказишни сўради.

12 июль, сешанба куни Италия жанубида икки поезднинг тўқнашиб кетиши оқибатида 27 киши ҳалок бўлди.

Ҳалокат Бари провинциясида, Корато ва Андрия шаҳарлари орасида содир бўлди. Ҳодиса оқибатида ўнлаб кишилар жароҳат олди.