ОАВга Хитойнинг Lenovo компанияси Microsoft компанияси маълумотларни қайта ишлаш марказлари учун серверлар етказиб берувчи 5-компания бўлгани маълум бўлди.   

DigiTimes нашрининг маълум қилишича, 2016 йил 3-чорагида Lenovo Microsoft’нинг маълумотлар марказлари учун серверлар ишлаб чиқаришни бошлайди ва қолган 4 та  пудратчига (Hewlett Packard Enterprise/HPE/, Dell, Quanta Computer ва Wiwynn) қўшилади. Lenovo серверларининг бош платаларини Quanta компанияси етказиб беради. 

Манбанинг таъкидлашича, Microsoft ўзининг маълумотлар марказларига серверлар етказиб берилиши жараёнларини – муҳим компонентларнинг сотиб олинишидан то бевосита йиғишгача бўлган барча жараёнларни қаттиқ назорат қилади. HPE, Dell ва Lenovo асосан маҳсулотнинг якуний йиғилишига жавоб беради.

Microsoft буюртмалари Lenovo’га ўзининг халқаро сервер бизнесини мустаҳкамлашга ва шахсий компьютерлар ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган маҳсулотлардан оладиган даромадларини оширишга ёрдам беради. Айни вақтда шахсий компьютерлар ишлаб чиқариш компанияга 70 фоиз даромадини келтиради.