Таниқли америкалик актёр Мэтт Дэймон Жейсон Борн ҳақидаги навбатдаги фильмни суратга олиш учун Испанияда бўлиб турибди. Испанияга сафари чоғида актёр «Атлетико» клуби меҳмони бўлди.

«Атлетико» президенти Энрике Сересо ва футболчи Филипе Луис Дэймонга «Атлетико» футболкасини совға қилишди. Энди актёр клубнинг машҳур мухлисларидан бирига айланди.

Мэтт Дэймон 1998 йилда «Уил Хантинг» фильмидаги роли учун «Оскар» мукофотини қўлга киритган.

Манба: Tribuna.uz