Necksound аудиотизимида янги ўзгариш ихтиро қилинди. Компаниядагилар ажойиб қулоқчин ишлаб чиқишди. Янгиликнинг ажобтовурлиги шундаки, энди қулоқлар бўш туради, аммо мусиқа садоси қулоқларда янграйверади. Қулоқчин худди тақинчоқ сингари бўйинда осилиб туради ва ҳаракат эркинлигини таъминлайди. Бу тонгда югурувчилар ва велосипеди борлар учун жуда яхши янгилик бўлди. 

Necksound нафақат сифатли мусиқа эшитиш имконини, балки телефон қўнғироқларига жавоб бериш қулайлигини ҳам тақдим этади. Бундан ташқари, тизимда 4 ГБ хотира бўлиб, Necksound’дан 1000 га яқин қўшиқ юклаб олиш мумкин. Асосийси, қурилма ҳаракатга халақит қилмайди, чунки унинг оғирлиги жуда кичик вазнга эга.
Necksound ушбу қулоқчинни соғлом турмуш тарзини севувчилар учун махсус чиқарган. Компаниядагиларнинг фикрича, югурувчилар, велосипедда учувчилар, қояларга кўтарилувчилар мана шу қулоқчинлардан фойдаланишса, ҳаракатлари эркинлигини таъминлаган бўлади.