«Барселона» ҳужумчиси Неймар ўзининг каталонияликлар сафидаги илк кунлари ноқулай кечганини эслади. У янги жамоасидаги илк ўйини арафасида кийим алмаштириш хонасидаги Мессини кўриб қўрққанини тан олган.

«Мессини ва «Барселона»нинг бошқа юлдузларини жамоадаги илк ўйинимда майдонга чиқишдан олдин кийим алмаштириш хонасида кўриб қўрқиб кетганман. Кийим алмаштириш хонасига кирганимда, у ерда Месси, Хави, Иньеста, Пике ҳамда Алвес бор эди. Уларнинг барчаси менинг кумирларим эди. Мен худди компьютер ўйинига тушиб қолгандек эдим. Аввалига осон бўлмаганди. Алвес менга клубга мослашишда ва қаерда эканлигимни англаб етишимда катта ёрдам кўрсатган. Биз у билан кўп вақтни бирга ўтказар эдик», дея Неймарнинг сўзларини келтиради Goal.com.

Манба: Tribuna.uz