Ироқ пойтахтининг шимолий қисмида кучли портлаш рўй берди. Бу ҳақида Sky News Arabia телеканали хабар берди

Манбага кўра, худкуш-террорчи Бағдоднинг Ар-Рашидия туманида миналаштирилган автомобилни портлатиб юборган. Жабрланганлар тўғрисида ҳозирча маълумот йўқ. 

12 июль куни худди шундай портлаш Ар-Рашидия бозорида амалга оширилган. Бунинг натижасида 9 нафар киши ҳалок бўлди, 30 нафардан ортиғи жароҳат олди. 

Араб республикасидаги бирорта экстремистик гуруҳ портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олгани йўқ.