Америкалик актёр Том Хэнкснинг онаси вафот этди. Жанет Мэрилин Фрагернинг ўлими ҳақида актёр инстаграмдаги ўз саҳифасида эълон қилган.

«Бу хушрўй аёл, менинг онам», – деб ёзади икки бор “Оскар” мукофоти соҳиби онасининг эски сурати остида қолдирган изоҳида. Актёрнинг сўзларига кўра, онаси кўп одамлар ҳаётида муҳим роль ўйнаб келган.
Актёрнинг турмуш ўртоғи Рита Уилсон ўз инстаграмида «бу латофатли аёл турмуш ўртоғим ва яна уч нафар фарзандни дунёга келтирган». «Менинг муҳаббатимни дунёга келтиргани учун унга ташаккур», – деб қўшимча қилади Уилсон.

Хэнкснинг ота-онаси 1960 ажрашишади. Актёрнинг отаси Эймос Меффорд Хэнкс 1992 йилда вафот этган эди.