«Реал» ҳужумчиси Альваро Моратани 80 млн евро эвазига сотишга рози бўлмади. Футболчи учун шунча миқдордаги маблағ таклиф этган жамоа номи келтирилмаган.

«Қироллик клуби» Моратани Туриннинг «Ювентус» жамоасидан 30 млн евро эвазига қайтарганди. 

Нашрларда мадридликлар жамоаси янги бош мураббий Зинедин Зиданнинг талаби билан қайтаргани, мураббий Альварони янги мавсумда асосий таркибда ўйнатмоқчи экани ҳақида ёзилди. Футболчининг сотилишига ҳам айнан у қарши турган.

Мората «Реал» асосий таркиби учун Карим Бензема билан рақобатлашади.

Бундан олдинроқ, мадридликлар 23 ёшли ҳужумчи учун таклиф этилган 60 миллион еврони рад қилгани айтилганди. Футболчига «Арсенал» ва «Челси» жамоаларидан қизиқиш мавжудлиги айтилганди.

Манба: Tribuna.uz