Россия ҳукумати Эронга 2,5 млрд евро миқдорида экспорт кредити тақдим этишни маъқуллади. Бу ҳақда, Россия табиат вазири Сергей Донской Вазирлар маҳкамаси йиғилишидан сўнг маълум қилди, деб хабар қилмоқда РИА «Новости».

«Маъқуллашди», — деб қисқа жавоб берган вазир шу мазмундаги саволга. 

Маблағларнинг бир қисми Эрон темирйўлларини электрлаштиришга йўналтирилади. Унда, "Россия темир йўллари" давлат компанияси ҳам иштирок этади. Иккинчи лойиҳа — ИЭС қурилишини Россия компаниялари амалга оширади. 

Ҳукумат мажлисини олиб борган бош вазир Дмитрий Медведевнинг айтишича, экспорт кредитлари Россия компанияларининг хориж бозорларидаги манфаатларини ҳимоя қилишнинг энг самарали усулларидан биридир. 

«Бу аслида, ўзимизнинг ишлаб чиқариш учун киритаётган сармоямиздир», — деган Медведев.

Бош вазирнинг қайд этишича, Россия компанияларининг лойиҳаларда иштирок этиши - кредит тақдим этилишининг талабларидан биридир.