Россия Федерацияси иқтисодий тараққиёт вазири Алексей Улюкаев 27 июль куни Туркия иқтисодиёт вазири Нихат Зейбекчи билан Москвада учрашади. Бу ҳақда Россия иқтисодий тараққиёт вазирлиги хабар бермоқда.

"Учрашув 27 июль куни Москвада белгиланган. Ҳозирча бор хабар шу", - деди вазирлик вакили.

Аввалроқ Россия Федерацияси иқтисодий тараққиёт вазири Алексей Улюкаевнинг биринчи ўринбосари Россия ва Туркия энергетика ва иқтисодий тараққиёт вазирлари учрашуви июль ойи охирида бўлиб ўтади, деб хабар берган эди.