Ортда қолган ярим йил давомида Россиянинг ташқи қарзи 0,6 фоизга ошди ва айни вақтда 521,5 миллиард долларни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Россия банкига асосланиб, РИА Новости хабар берган.

2016 йил бошида Россиянинг давлат қарзи 518 миллиарддан кўп бўлган. Одатда бу кўрсаткич тушиши керак, лекин Россия ғарбнинг санкциялари сабаб иқтисодий йўқотишларга учрамоқда. Қарзнинг катта улуши хусусий секторга тўғри келади.