4 июль куни Тошкент шаҳридаги “Алишер Навоий” номли кинотеатр залида “Сочная долина” TM савдо белгиси компанияси томонидан “Сочная долина қутиси эвазига уй” промо-акциясининг 2-босқичи бўлиб ўтганди. Бугун, 13 июль куни промо-акция ғолибларига ўзлари ютиб олган совғалар топширилиб, иштирокчилар акциянинг ҳаққоний тарзда ўтганига яна бир бор ишонч ҳосил қилишди. Биз эса ғолибларнинг акциядан олган таассуротлари билан ўртоқлашиш мақсадида улар билан телефон орқали боғландик. 

Акциянинг 2-босқичида ғолиб бўлган, Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи Саидазимов Рустам Абдигафирович анчадан бери “Сочная долина” харидорларидан бири ҳисобланади. Ютуқли акция бошлангани ҳақида хабар топгач эса Рустам Саидазимовда ушбу акцияда омадини синаб кўришга бўлган қизиқиш пайдо бўлди ва у 2-босқичда ғолиб бўлди. Шундай қилиб, Artel фирмасининг махсус тарозисини қўлга киритган +998хх- 583-xx-51 абоненти 610074855565 промо-код эгаси ўз таассуротларини шундай ифодалади:

- Тасодифан дўконларнинг бирида “Сочная долина” TM савдо белгиси стикерини кўриб қолдим ва акция бошлангани ҳақида эшитдим. Шундан сўнг, деярли ҳар куни “Сочная долина” шарбатини истеъмол қилиб, стикер остида яширинган промо-кодларни қисқа 1965 рақамига юборавердим. Менга қўнғироқ қилиб ғолиб бўлганим ҳақида айтишганида эса акциянинг ишонарли тарзда ўтаётганига амин бўлдим. Қолаверса, ҳозир ҳам “Сочная долина” шарбатини истеъмол қилишда давом этаяпман ва акциянинг кейинги босқичларида ҳам омадим келишига ишонаман. 

Промо-акциянинг яна бир ғолибларидан бири, Андижон шаҳрида яшовчи Қимматхон Саидалиева Ғойибовна эса Artel компаниясининг “Блендер” ютуғи соҳиби бўлди. Асл касби ўқитувчи бўлган +998хх-90-541-хх-05 абоненти ва (77429351465) промо-коди эгаси Қимматхон “акция ғолиби бўлгани ҳақида оиласи даврасида эшитиб хурсанд бўлгани, ўзи ютиб олган “Блендер” унга ажойиб эсдалик совғаси экани” ҳақида айтиб, промо-акциянинг ишончли тарзда ўтаётганини алоҳида таъкидлаб ўтди:
 
- Телевизорда рекламасини кўриб, уёқ-буёқда акцияда ғолиб бўлганлар ҳақида эшитсам ҳам аввалига ишонмадим. Аммо қизим ушбу акцияда иштирок этишга қизиққач, ҳар куни “Сочная долина” шарбатини сотиб олдик. Промо-кодларни эса қисқа 1965 рақамларига жўнатдик. Омадимиз келиб, ғолиб бўлдик. Ҳозирда акция давом этмоқда. Смс баҳоси ҳам арзон экан.  

+998хх-672-хх-07 абоненти, (869648668071) промо-код эгаси Турсунбой Раимов Маҳмуджонович ҳам акция ғолибларидан бири. Промо-кодлар орқали микротўлқинли печ соҳибига айланган Турсунбой Раимов “акцияда иштирок этишга дўсти ёрдам бергани, бошқа ҳеч ким ушбу акцияда унинг ғолиб бўлишига ишонмагани, аммо барибир омадини синаб кўриш фикридан қайтмагани”ни маълум қилган.

- Муҳими ўйиннинг ҳаққоний эканига ишониб ўйнаганимдан, эътиборим зое кетмаганидан хурсанд бўлдим. Ҳозир яна промо-кодларни жўнатишда давом этаяпман. Ажаб эмас, бу гал ҳам омадим келиб қолса... Сиз ҳам иштирок этинг ва менга ўхшаб қимматбаҳо соврин эгаси бўлинг! 

“Акция тадбири бўлиб ўтаётган куни бошловчи менга қўнғироқ қилиб, Ошхона комбайнини ютиб олганим ҳақида айтди ва мен бундан жуда хурсанд бўлдим”, - дейди +998хх-924-хх-08 абоненти, (28653566130) промо-коди эгаси Хабибулло Ниғматовов.

Наманганда истиқомат қилувчи ғолиб иштирокчи акция таассуротлари ҳақида шундай деди:

- Аввалига акциянинг ҳаққоний эканига ишонмасдан иккиландим ва бунга унчалик эътибор бермадим. Аммо телевидение ва кўчаларда рекламаларни кўриб менда ҳам акцияда қатнашиш иштиёқи пайдо бўлди. “Сочная долина” компанияси ходимларига раҳмат. Менга қўнғироқ қилиб совғани мен яшайдиган манзилга жўнатиб юборишларини айтишди. Ишонмаганларга ҳам, ишонганларга ҳам акцияда иштирок этишни маслаҳат бераман. Қолаверса, турли мевалардан тайёрланган, витаминларга бой “Сочная долина” шарбати саломатлигимиз учун ҳам фойдалидир.   

+99890 995-хх-39  абоненти,  (414723191835) промо-код эгаси Константин Валентинович Захаров (менежер).

- Мен асли тошкентликман. “Сочная долина” компаниясининг “Сочная долина қутиси эвазига уй” промо-акция бўлиб ўтаётгани ҳақида биринчи бўлиб ижтимоий тармоқ орқали хабар топдим ва шарбатни сотиб олиб, промо-кодларни қисқа 1965 рақамларига йўлладим. Ниҳоят, омадим келди ва ғолиб бўлдим.  Ҳам соғлиқ учун фойдали бўлган шарбатни истеъмол қилдим ҳам акцияда велосипед соҳиби бўлдим.  

+998хх-951-хх-70  абоненти, (609168096322) промо коди соҳиби Фарҳод Исломовга эса айни вақтида қўнғироқ қилибмиз! Бу пайтда “Сочная долина” компанияси томонидан Фарҳод Исломовга ўзи ютиб олган Artel Планшети топширилаётган эди.   

- Акция ҳаққоний тарзда ўтмоқда. Мана, ҳозир ўзим гувоҳи бўлиб турибман. Мени компания ходимларининг ўзлари чақиришди"-дейди асли тошкентлик бўлган ҳисобчи Фарҳод Исломов. 

“Акцияда ҳали вояга етмаган ўғлим қатнашди. Мен эса уни қўлаб-қувватлаб турдим. Биз шу каби ўтказилиб келинадиган акцияларга оилавий ишқибозмиз. Ўғлим вояга етганидан сўнг планшетни унга фойдаланиш учун топшираман. “Сочная долина” компаниясига эса ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан. Бошқа иштирокчиларга чин дилдан омад тилайман! 

Промо-акциянинг энг қимматбаҳо совғаси Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи мухандис - Дилором Ходжаева Акромовнага насиб этди.  

Ўзининг айтишича, Дилором Ходжаева акция тадбирлари бошланмасдан аввал ҳам “Сочная долина” шарбатини мунтазам истеъмол қилиб келган ва унинг соғлиқ учун фойдали бўлган жиҳатлари ҳақида етарли маълумотга ҳам эга. Дилором Ходжаеванинг “Сочная долина қутиси эвазига уй” промо-акциясида иштирок этишига ҳамкасби сабабчи бўлиб, омадини синаб кўришини маслаҳат берган. Аввалига “Сочная долина” TM савдо белгиси остида ишлаб чиқариган махсус футболка соҳибаси бўлган иштирокчи 2- босқичда уй эгасига айланди.  

- Акциянинг ҳаққоний тарзда ўтказилиб келинаётганига 1-босқичда футболка соҳибаси бўлиб, ишончим комил эди. 2-босқичда уй ютиб олиб, иккинчи бор бунга ишондим. Менга қўнғироқ қилиб, уй соҳиби бўлганимни айтишганида ўзимни қўярга жой топа олмадим. Муҳими омадга ишониб, унга интилиш керак экан”, дейди акциянинг бош соврини соҳибаси бўлган Дилором Ходжаева.  

Шунингдек, “Сочная долина қутиси эвазига уй” промо-акциясининг 2-босқичида +998хх-438-хх-79 абоненти (промо-код-479821777808) фотоаппарат, +998хх-575-хх-53 абоненти (24653139218) Artel 32 русумли телевизор, +998хх-148-хх-24 абоненти (847887537528) Artel 42 русумдаги телевизор, +998хх-590-хх-02 (831704502681) Artel фирмаси тарозиси, +998хх-772хх-01 абоненти (450859989777) мультиварка ҳамда +998хх935хх-59 абоненти эгаси (947586622672) Ўзбекистон ҳудудида жойлашган “Чарос” дам олиш масканида ҳордиқ чиқариш учун бепул йўлланмани қўлга киритди. 

Айни дамда акция давом этмоқда. Шошилинг! Сиз ҳам қимматбаҳо совғанинг эгасига айланинг! 

Батафсил маълумотлар билан +99871-200-19-65 рақамига қўнғироқ қилган ҳолда ёки promo.intersok.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида.