“Сумбула” — миллий таомлар ресторани жорий йилнинг 5-июнида иш бошлагани ва орадан бир ҳафта ўтар ўтмас, унинг меҳмонлари у ҳақида ижтимоий тармоқларда илиқ фикрлар билдира бошлагани хабар қилинганди.

Яқинда “Сумбула” ресторанида болалар майдончаси ҳам иш бошлади. Бу эса рестораннинг оилавий маскан деб номланишига яна бир қўшимча бўлди. Эндиликда “Сумбула” ёш болалар учун янада қизиқарли жойга айланди.

Рестораннинг оилавий маскан бўлишига алоҳида урғу берилган. Бунинг учун икки қаватли бинода 2 кишидан 18 кишигача хизмат кўрсатиладиган ўринлар, алоҳида хоналар ажратилган. 
“Сумбула”нинг кенг ва шинам зали устида мусаффо осмон тасвирланган. Атрофни яшил гуллар ўраб олган. Бино салқинлиги эса дилларга хуш ёқади. Унинг дизайни учун кайфиятни кўтарадиган ёрқин ранглар танланган бўлиб, хоналар, девор-у шифт, стол-стул ва майда буюмларгача миллийлик руҳида безатилган.

Ушбу масканда барча миллий таомларимиз маромига етказиб тайёрланмоқда. Хушмуомала ва озода ходимлар мижозларга хизмат кўрсатмоқда. Эътиборли жиҳати шундаки, “Сумбула”да нарҳлар миллий таомлар кафелариникидек бўлса ҳам, ресторан даражасида хизмат кўрсатилади.

Ресторан жами 200 ўринли бўлиб, унинг махсус таоми “Сумбула ассортиси” ҳисобланади. Борганингизда, албатта татиб кўринг.

“Сумбула” ресторанининг манзили: Тошкент шаҳри, Ифтиҳор кўчаси, 15-уй;
Мўлжал: “Флешка” (эски Малика) савдо мажмуаси;
Телефон: +998(95) 146-99-39
“Сумбула” ресторани ҳар кун, 10:00 дан 23:00 гача ишламоқда
Уларнинг фаолияти ва янгиликларидан  Facebook`даги саҳифа орқали хабардор бўлиб туришингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида.