Ўзбек эстрадасининг серқирра ижодкорлари сурхондарёлик мухлисларини хушнуд этиш ниятида Денов туманида бошланган концерт дастурини 11-12 июль кунлари вилоятнинг Сариосиё ҳамда Шўрчи туманларида давом эттирдилар. Воҳалик мухлисларга хушкайфият улашган миллий ва замонавий эстрада йўналишида ижод қилаётган хонандаларининг бу ташрифи концертга келган 5000 нафар мухлисга унутилмас лаҳзаларни ҳадя этди. Бу ҳақда Ёшлар маданият ва санъат маркази матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Ёшлар маданият ва санъат маркази давлат унитар корхонаси томонидан ташкил этилган “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этганконцерт дастури 13 июль куни Сурхон спорт мажмуасида давом этиб, 14-15 июль саналарида Музробот, Шеробод туманларидан сўнг 16 июль куни Қизробот тумани марказий ўйингоҳида ўз якунига етади.