Собиқ боксчи, давлат думаси депутати Николай Валуев болаларнинг “Хайрли тун, болажонлар” кўрсатуви бошловчиси бўлганлигини маълум қилди. У бу ҳақда ўз инстаграмида хабар берган.

«Мен болалигимда ўзимнинг севимли кўрсатувимда бошловчи бўлишни орзу ҳам қилмаганман. Хуллас, хайрли тун, болажонлар!», — деб ёзади у.
“Хайрли тун, болажонлар” мактабгача бўлган ва кичик мактаб ёшидаги болалар учун аталган совет ва рус кўрсатуви. Кўрсатув 1964 йилнинг 1 сентябридан эфирга узатиб келинади.