Сайёрамизнинг энг кекса аёли ҳисобланган 123 ёшли Нгуен Тхи Чу исмли аёл Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида вафот этди.

"Узоқ умр кўрувчи Нгуен Тхи Чу сешанба куни кечаси вафот этди", деб маълум қилди аёл яшайдиган Биньчань тумани раҳбарияти.

Нгуен Тхи Чу 2015 йилда расман сайёрамизнинг энг кекса аёли деб тан олинган, буни Жаҳон рекордлари академияси (WRA) ҳам тасдиқлаган. Чунинг шахсини билдирувчи гувоҳномасида у 1893 йилнинг 4 майида туғилгани кўрсатилган. Момо кекса ёшига қарамасдан ҳаётининг сўнгги кунларигача ажойиб жисмоний ҳолатда бўлган ва кексалик касалликларидан азият чекмаган. У бирор марта соғлиғидан шикоят қилмаган ва ҳеч қачон шифокорларга мурожаат қилмаган.

Нгуен Тхи Чу узоқ умри давомида 11 фарзанд кўрган. Улардан ҳозирда икки нафаригина ҳаёт бўлиб, момонинг набиралари, эвара-чеваралари сони эса юздан ошиб кетган.

2011 йилда Вьетнамнинг "Вьетнам рекордлари" ташкилоти момони мамлакатнинг энг кекса фуқароси деб тан олган. 4 йил ўтиб WRA момога дунёнинг энг кекса аёли унвонини бергач, унинг улуғ ёши халқаро даражада тан олинган.