Аргентина ҳукумати инфратузилмавий ва ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун Жаҳон банкидан умумий қиймати 845 млн доллар бўлган учта кредит олади. Бу ҳақда 12 июлда Аргентина иқтисодиёт ва молия вазири Альфонсо Прат-Гай маълум қилди

"Биз охирги икки ҳафтада Жаҳон банки раҳбарияти Аргентина учун учта муҳим лойиҳани маъқуллаганини маълум қилишдан хурсандмиз", деб айтди Прат-Гай Жаҳон банки бошқарувчи директори Шри Мулиани Индравати иштирок этган матбуот-анжуманида.

Хусусан, Жаҳон банки аҳолининг ижтимоий заиф гуруҳларидан бўлган болалар ва ўсмирларни қўллаб-қувватлаш дастурига 600 млн доллар ажратади. Яна 200 млн доллар Буэнос-Айресдаги тошқинларни бартараф этиш ишларига йўналтирилади. Прат-Гайнинг таъкидлашича, "бу Жаҳон банки томонидан охирги 5 йил ичида маъқулланган биринчи инфратузилмавий лойиҳа" бўлди. Яна 45 млн доллар кичик ва ўрта бизнесни рағбатлантирувчи дастурга ажратилади.   

Индравати "Аргентинанинг халқаро саҳнага қайтишга уриниши дунёда ижобий баҳоланаётганини" айтди.